Қозоғистон масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди

Қозоғистон масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди

31 июль куни Қозоғистон масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Науризбай Ҳожи Тағанўғли маълум қилди.

«Аллоҳнинг иродаси билан, Уламолар Кенгаши бу йилги Қурбон ҳайити байрами 31 июль ва 1-2 август кунлари бўлиб ўтишини тасдиқлади. Аммо мамлакатда карантин муддати 2 августгача узайтирилганлиги сабабли, мамлакат ичидаги масжидлар ёпилади. Шу муносабат билан 31 июль куни Қурбон ҳайити намози ўқилмайди», - деди Бош муфтий.

Азон.уз


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!