Қозоғистон ҳеч қачон Россиядан воз кечмайди - Токаев

Қозоғистон ҳеч қачон Россиядан воз кечмайди - Токаев

Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларда дўстлик ва иттифоқчилик сақланиб қолган, икки мамлакат расмийлари дўстона муносабатларни мустаҳкамланиш учун барча имкониятларни ишга солади. Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Қозоғистон Президенти Токаев “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳукумати Москвага нисбатан санкциялар босимига қарамай, Россия олдидаги иттифоқчилик мажбуриятларини бажаришдан бош тортмаяпти.

"Қозоғистон ҳеч қандай ҳолатда иттифоқчилик мажбуриятларидан воз кечмайди, бу нотўғри ва охир-оқибат келажак нуқтаи назаридан асоссиз иш бўлар эди. Ишончим комилки, Россия ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтади, бу катта ва адолатли давлат. Россия, ўтган тажриба шуни кўрсатадики, у экстремал вазиятларда жуда яхши ишлайди”,- деган у.

Шу билан бирга, давлат раҳбари Қозоғистон амалдаги санкциялар режимини бузмаслиги кераклигини тушунтирди.

"Бундан ташқари, санкциялар режими бузилган тақдирда иқтисодиётимизга қарши иккиламчи санкциялар қўлланилиши ҳақида билдиришномалар оламиз. Биз Россия ҳукумати билан жадал суръатларда ишлаш ва санкцияларни бузмаган ҳолда зарур келишувларга эришишда давом этамиз”, - дейди президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!