Қозоғистон фуқароси Умрага велосипедда боришга қарор қилди

Қозоғистон фуқароси Умрага велосипедда боришга қарор қилди

Алматилик Талгат Жумабеков Маккага велосипедда боришга қарор қилди. У Туркистон шаҳридан йўлга чиқди. Чимкент орқали бўладиган сафар Жумабеков учун велосипеддаги иккинчи саёҳати ҳисобланади.

Жумабековнинг режасига кўра, у февраль ойининг охирида Макка шаҳрига етиб боради. Ҳеч нарсадан қўрқаётганим йўқ. Яратганга ишонаман, яна кимга ишониш мумкин? Маккага борганимда албатта юртимизга тинчлик сўраб дуо қиламан , дейди Талгат Жумабеков.

Қаҳрамонимиз оқшомларни асосан чодирда ўтказишни мақсад қилган. Қандайдир кутилмаган вазиятлар бўлсагина меҳмонхоналарда тунаб қолиши мумкин.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!