Қозоғистон бизнеси тартибсизлик натижасида қанча зарар кўргани маълум бўлди

Қозоғистон бизнеси тартибсизлик натижасида қанча зарар кўргани маълум бўлди

Қозоғистондаги тартибсизликлар натижасида мамлакатдаги бизнесга ҳозиргача етказилган зарар 91 млн долларга (40 млрд тенге) баҳоланди. Бу ҳақда мамлакатнинг «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси хабар берди.

Шундан 39,5 млрд тенге (89,8 млн доллар) Олмаотадаги объектлар ҳисобига тўғри келади.

Зарарнинг асосий қисми савдо, умумий овқатланиш, транспорт, хизмат кўрсатиш ва молия секторидаги тадбиркорлик субъектларига (хусусан, банкоматларга) етказилган.

«Асосан бинолар фасади ва кириш жойларига зарар етказилган, шунингдек қимматбаҳо техникалар, жиҳозлар, интерьер буюмлари, товар захираларини ўғирлаш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар рўй берган», — дейилади хабарда.

Республика бўйича 43 та объектда жойлашган 300га яқин зарар кўрган субъектлар аниқланди (улардан 12 таси савдо-кўнгилочар марказлар ва савдо уйлари). «Қорамсақ» қурол-яроғ ассоциасияси маълумотига кўра, Олмаотада олтида қурол дўкони тунаб кетилган. Улар «Корган-центр», «Арма-56», «Анна-16», «Анна», «Оружейник» ва «Pro-Hunt».

Ташкилотнинг таъкидлашича, ҳозирда объектларга киришнинг қийинлиги сабабли аксарият ижарачилар кўрган зарар миқдорини аниқлаш қийин.

Қозоғистонда беш кундан буён норозиликлар давом этмоқда. Суюлтирилган газ нархининг кескин ошиши оқибатида юзага келган намойишлар оммавий тартибсизликларга айланиб кетди. Натижада Қозоғистон ҳукумати барча худудларида фавқулотда ҳолат жорий этди, президент Қасим-Жомарт Тоқаев сўрови билан КХШТ қўшинлари мамлакатга киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (7 )

    Olim Xon
    манимча зарар бундан каттарок аслида чунки кўпгина махаллий бизнесменлар катта жабр кўрди митинг пайтидаги босқинчиликлар туфайли, тинч намойишлар бўлганда балки иқтисодий зарар хам ва қурбонлар хам камроқ бўлармиди. Қозоқ биродарларимизга тинчлик тилаймиз
    Шерзод
    Nima bo'lgan taqdirda ham qonunda chiqmasdan xarakat qilinganda bunaqa zararlar bo'lmasdi. Xozir Moliyaviy va Ma'naviy zararlar xisoblansa faqat va faqat xalq yutqazadi
    best manager
    Ишкилиб охири бахайр бўлсин. Вазият бундан ҳам ёмонлашмасин.
    saymon klark
    Bunday harakatlar ko'plab salbiy oqibatlardan boshqa hech qanday yaxshi narsaga olib kelmaydi.Hamma narsani tinch yo'l bilan hal qilish kerak
    Журабек Носиров
    Нотогри кучлар томонидан килинган харакатлар туфайли мана бутун иктисодиёт азият чекмокда, бу хатони такрорламаслик зарур
    Marat Gardeev
    Халқ правокацияга берилмаслиги ўта муҳим.Барчасини тинч-тотувлик йўли билан ҳал қилса бўлади!
    ✌️
    Бу кутилган ҳол эди, оломоннинг тартибсиз намойишидан ҳеч ким ютмайди. Қозоқ халқи анча қийналадиган бўлди