Қойил! Тўққиз ёшли болакай тез орада бакалавр дипломига эга бўлади

Қойил! Тўққиз ёшли болакай тез орада бакалавр дипломига эга бўлади

Белгиялик 9 ёшли вундеркинд тез орада электротехника бўйича бакалавр дипломига эга бўлади, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Лоран Симоннинг ота-онаси набирасининг аномал тез ўқиш қобилияти борлигини айтган бобоси ва бувисига ишонишмаган. Бироқ, бола мактабга чиққанида улар фарзандлари ҳақидаги гаплар нотўғри эмаслигини тушунишди. Ўқитувчилар боланинг билимини баҳолаш учун турли даражадаги тест синовлари ўтказишди, болакай эса барча вазифаларни аъло даражада бажарди.

Ҳозир Лоран Эйндховен технология университетида электротехника йўналишида таҳсил олмоқда. Университетдаги устозлар уни “шунчаки ақл бовар қилмайдиган” дея таърифлашмоқда – у декабр ойида мутахассислиги бўйича бакалавр дипломини олади.

Университет раҳбарияти боланинг истеъдодини қўллаб-қувватлайди ва унга ўқишни тезроқ тугатиш учун махсус дарс жадвал тузиб берди.

Болакайнинг кейинги режалари ҳам “чакки эмас”: у электротехника бўйича докторлик диссертациясини ёқламоқчи ва “озроқ тиббиётни ўрганмоқчи”. Уни дунёнинг турли нуфузли университетларига таклиф қилишмоқда ва у қаерда докторлик даражасини олишини ўзи ҳал қилади.

Симоннинг билим олиш маҳоратига қарамай, унинг ота-онаси болага дам олишга ва ҳаётдан завқ олишга вақт ажратишга интилишади. У ўз ити билан ўйнашни яхши кўради ва бошқа болалар сингари телефонда ўйин ўйнашга вақт сарфлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!