Қойил! Оддий пашшага шунча эътибор

Қойил! Оддий пашшага шунча эътибор

Машҳур рим шоири Вергилий (мил. Авв. 70-19) уй ҳайвонлари сифатида ит ёки мушук эмас, оддий пашшани боққан. У вафот этганида эса оддийгина қилиб кўмиб қўя қолмасдан, пашша учун уйнинг ёнида мақбара қурган ва катта пул сарфлаб жаноза ташкил этган.

Ҳақиқат шундаки, бу кулгили дафн маросими Вергилийга мулкини ўзида сақлаб қолишга ёрдам берган. Қадимги Рим Филиппин жангида Гай Кассий Лонгин ва Марк Юний Брут (Юлий Сезарнинг қотиллари) армиясини мағлуб қилганида, бу пойтахтни уруш фахрийларига ажратиш учун бойларнинг мулкларини мусодара қилишга қарор қилган. Аммо фақат қабрлари бор ерларгина истисно қилинганди. Ерига пашша кўмилгани туфайли ҳам Вергилий мулкини ва ерининг бир қисмини сақлаб қола олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!