Қойил! Камситиб келинган мусулмонлар коронавирусга қарши курашда ёрдамга тайёр

Қойил! Камситиб келинган мусулмонлар коронавирусга қарши курашда ёрдамга тайёр

Мьянма мусулмонлари шу пайтгача мунтазам равишда камситишларга учраб келган бўлса-да, коронавирусга қарши курашда ўз ёрдамларини таклиф этмоқда. Бу ҳақда “azon.uz” хабар тарқатди. 

“Мьянмада мингдан ортиқ масжид ва бир нечта исломий мактаблар бор. Бундан ташқари, тадбиркор мусулмонларга қарашли меҳмонхоналар, уйлар ва бинолар ҳам бор. Вирусга қарши курашда улардан фойдаланиш мумкин”, – дейди Исломий ишлар кенгаши раиси Тин Монг Тхан. 

Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар маҳаллий ва марказий ҳукуматга хабар йўллаб, ўзларига қарашли бинолардан касалхона ва карантин пункти сифатида фойдаланилишига розиликларини билдиришган. 

“Ҳозир бир-биримизга ёрдам бериш вақтидир. Бирлик орқали бу вазиятни енга оламиз”,  – деди Тин Монг Тхан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!