Қойил! Жарроҳ юра олмайдиган, мия фалажига чалинган 13 ёшли қизни оёққа турғазди. Текинга!

Қойил! Жарроҳ юра олмайдиган, мия фалажига чалинган 13 ёшли қизни оёққа турғазди. Текинга!

Владикавказлик таниқли жарроҳ Казбек Кудзаев бутун умри давомида юра олмаган, фақат эмаклашга маҳкум бўлган тожикистонлик 13 ёшли мия фалажига чалинган қизни оёққа турғизди. Бу ҳақда “Ставропол” давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Бепул операция тахминан 4,5 соат давом этди. Бир неча кундан кейин бемор ўрнидан тура бошлади. Шифокорнинг айтишича, келажакда у мустақил юра олади. Бу орада у реабилитациядан ўтиши керак, бу тахминан бир ой давом этади.

Таъкидлаш керакки, жарроҳ қиз ҳақида хайрия жамғармаларидан бирининг вакилларидан билиб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!