Қойил! Бозорларда ниқоб тақмаганларга ҳеч нарса сотилмаяпти

Қойил! Бозорларда ниқоб тақмаганларга ҳеч нарса сотилмаяпти

Айни дамда Ўзбекистон ҳудудида карантин қоидалари кучайтирилган, ниқобсиз юриш тақиқланган.

Аммо шунга қарамай жойларда ниқобсиз юрганларни ҳамон учратиш мумкин.

Буни қарангки, айрим бозорларда жамоатчилик назорати кучайтирилибди, яъни ўзимиз гувоҳ бўлган ҳолат ва бизга етиб келган хабарларга кўра, айрим бозорларда ниқоб тақмаганларга ҳеч нарса сотилмаяпти.

Бу жуда яхши ҳолат. Истардикки, бутун Ўзбекистон ҳудудида ниқоб тақмаганларга нисбатан жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим. Атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!