Қойил! Андижонлик аёл бир кунда ярим тонна пахта терди

Қойил! Андижонлик аёл бир кунда ярим тонна пахта терди

Андижонлик теримчи аёл бир кунда ярим тонна (500 кг ) пахта териб рекорд ўрнатди. Мазкур рекорд учун Андижон вилоят ҳокимияти теримчи аёлга СПАРК автомобилини совға қилди. Бу ҳақда "Uz24.uz" хабар беради.

Шунингдек, хабарда келтирилишича, пахта теримида фаол қатнашаётган теримчиларга вилоят ҳокимияти томонидан музлатгич, телевизор каби рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилмоқда.

Пахта териш учун қанча ҳақ тўланиши белгиланди

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра:

  • машинада терилган 1 т пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;
  • қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;
  • мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!