Қошқчи ҳақида фильм олиш учун Шон Пенн Истанбулга келди

Қошқчи ҳақида фильм олиш учун Шон Пенн Истанбулга келди

Машҳур америкалик актёр ва режиссёр саудиялик журналистни ўлдириш ҳақидаги ҳужжатли фильми учун материал тўплайди. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчиининг ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатли фильм тайёрлаш мақсадида машҳур америкалик актёр ва режиссёр Шон Пенн Истанбулдаги Саудия Арабистонининг Бош консулхонаси биносида олдида тасвирга тушириш ишларни ўтказди.

Шон Пенн элчихона биноси олдига тасвирга тушириш гуруҳидаги 10 киши, жумладан, қўриқчилари билан келди.

Америкалик режиссёр бош консулхона биноси олдига ўрнатилган полиция кардони олдида, кейин эса Саудия Арабистони Бош консули резиденциясини  тасвирга туширган.

Фильм устидаги ишлар давом этмоқда

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонаси биносида 2 октябрь куни Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириши билан бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин, Қошиқчининг жасади парчалаб ташланган ва йўқ қилинган.

Туркия, Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш тарафдори бўлиб, журналистни ўлдириш билан шуғулланганларни экстрадиция қилишни сўраб Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Manba: ufq. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!