Қоровулбозор ва Пешкў туманларида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади

Қоровулбозор ва Пешкў туманларида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувида бу ҳақда таъкидлади.
— Ҳудуд учун салоҳияти юқори бўлган яна бир тармоқ – қурилиш материаллари саноати ҳам янги босқичга олиб чиқилади. Бунинг учун вилоятдаги 78 та кон участкаси аукционга чиқарилади, 37 та истиқболли майдонларда геология-қидирув ишлари амалга оширилади. Қоровулбозор ва Пешкў туманларида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилиб, 10 триллион сўмлик 282 та лойиҳа амалга оширилади. Жумладан, худди Ғозғондаги каби Пешкуда ҳам барча инфратузилмага эга, мармар-гранитни чуқур қайта ишлаш ҳисобига йилига 200 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарадиган кластер ташкил этилади,– Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!