Қородамни қўлга туширганга бериладиган мукофот пули оширилди

Қородамни қўлга туширганга бериладиган мукофот пули оширилди

 

 

 

 

Оклахома штати маъмурияти қородамни қўлга туширганлик учун мукофот пулини оширди. Бу ҳақда 7 март куни «The Sun» хабар бермоқда.

Ҳозирга қадар қородамни овлаганлик учун мукофот пули 25 минг долларни ташкил этарди, энди одамсимон мавжудотни қўлга туширган киши 2,1 миллион доллар олади.

Қонунчиликдаги янгилик штатга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган, дея таъкидлайди газета.

«Бу одамлар учун бизнинг ўлкадан баҳра олиш ва кўнгил очишга ажойиб имконият бўлади», — деб ҳисоблайди АҚШ конгресси вакиллик палатаси аъзоси ва қонун чиқарувчи ташаббус муаллифи Жастин Хамфри.

Бундан ташқари, штат расмийлари қородамни овлаш учун лицензия жорий этишни кўриб чиқишмоқда. Одамсимон мавжудот атрофида реклама кампанияси иш бошлайди, жумладан, у давлат рақамлари, стикерлар ва Bigfoot бошқарув станцияларини ўз ичига олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!