Қорақамишда қилич кўтарган безориларнинг шахси аниқланди

Қорақамишда қилич кўтарган безориларнинг шахси аниқланди

Интернет тармоғида Spark ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодиса тасвирланган видео тарқалган эди. Видеода Spark’нинг ойналари сингани, балонлари пусайиб қолганини, Spark ҳайдовчиси деб тахмин қилинган киши эса ерга ётқизиб қўйилганини кўриш мумкин.

Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот бермоқда.

Тошкентнинг Қорақамиш даҳасида Spark ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодисанинг барча иштирокчилари шахси аниқланган. Улардан баъзилари ушланган ва ҳозирда воқеа юзасидан кўрсатма бермоқда. 

Терговга қадар олиб борилаётган текширув ишлари натижасига кўра, жиноят иши қўзғатиш масаласига ойдинлик киритилади, дейилади хабарда.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!