Қорақалпоғистонлик “машиник”нинг “машинствалари”

Қорақалпоғистонлик “машиник”нинг “машинствалари”

Қорақалпоғистонлик А.Т. алдовчилик билан шуғулланиб жиноятига яраша жазо олиб чиққан бўлса ҳам, бу йўлдан қайтмади. Бошқаларнинг мол-мулкини алдов йўли билан ўзлаштиришни давом этди. Таниши К.Х.га Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Қўнғирот тумани раиси менинг қариндошим бўлади, деб ишга киритиш шарти билан ундан 100 минг сўм олди. Кўп ўтмай тумандаги ресторанлардан бирида овқатланаётган йигитлардан бирининг Samsung Galaxy J5 Prime маркали телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетади ва бозорга олиб бориб, 750 минг сўмга пуллайди.

Машиник туман тиббиёт бирлашмаси қошида бир киши билан танишади. Унга отам темир йўл вокзалида провадник, Қозоғистон Республикасидан 300 минг сўмга уяли телефон олдириб бераман, деб шу сўммани ўзлаштирди. Бу ҳаракатларини тўхтатмай, А.Т. бир ҳайдовчига Тошкентдан 5 та балон олиб келиб бераман, деб 1 миллион сўмини ҳам ўз манфаати учун ишлатади. Бу ҳақда Истиқлол ва қонун газетаси маълумот беради.

А.Т.нинг бу қилмишлари фош бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни қўлга туширди. Машҳур машиник 4 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар берди kar24.uz .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!