Қорақалпоғистонлик аёл мурожаати: "Қайнотам туҳмат қилди, оиламни ажратиб юборишди, алимент тўлашмаяпти, ёрдам беринг"

Қорақалпоғистонлик аёл мурожаати: "Қайнотам туҳмат қилди, оиламни ажратиб юборишди, алимент тўлашмаяпти, ёрдам беринг"

"ANIQ.UZ" сайтига қорақалпоғистонлик аёл номидан мурожаат келиб тушди.

2019 йил 21 ноябрда Беруний тумани фуқаролик суди судьяси Ж. Кеунимжаев ишни ўрганмасдан синчиклаб текшириб кўрмасдан, очиқдан-очиқ ажрашмайман десам ҳам оиламни ажратиб юборди. Мен жабрдийда аёл сифатида эрим ва қайнотамнинг зулмларига қандай чидайман? Қайнотам мени бир неча ойдан бери мунтазам равишда «қотил деб айтдинг», деб руҳан эзиб, атрофдагиларга туҳмат қилиб, номимни ва шаънимни ёмонотлиқ қилиб юрибди. Бу боради ИИВ бўлимига қотил деб айтган туҳмат гаплари ўз тасдиғини топмади. Участка нозири Аллияров Нурлибек тергов суриштирув ишларини олиб борганида қўшнилардан ҳам, бошқалардан ҳам қотил деб айтган туҳмат гапи ўз тасдиғини топмади ва участка нозири айбим йўқлигини айтди. Бу мени уйдан 2 нафар фарзандим билан қувиб чиқариш учун қайнотам томонидан айтилган туҳмат эди. Илтимос, қайнотамга нисбатан қонуний ҳақ-ҳуқуқимни, шаънимни ҳимоя қилиш учун чора кўрилишини сўрайман.

Бу ҳам етмаганидек, 2019 йил 6 ноябрь куни алиментга ариза бергандим. 2019 йил 21 ноябрда ажрашган кунимиздан бошлаб на эрим на қайнотам менга ва фарзандларимга овқатланиши ва бошқа харажатлар учун пул бергани йўқ. Ажрашган кунимиздан бошлаб мени укам Курбанов Нодирбек болаликдан ногирон бўлишига қарамай, мени ва вояга етмаган 2 нафар фарзандимни молиявий таъминлаб турди. Лекин қарздор турмуш ўртоғим Авазимбетов Усман Юсупбаевич алимент пулини олмасимдан 4 декабрь куни бекор қилдириб ташлади. Сиздан алиментимни ундириб беришингизни сўрайман, чунки фарзандларим мен ва укамнинг қарамоғида яшаяпти», деб мурожаатини тугатган Курбанова Назокат.

Биз мутасадди ташкилотлардан ушбу мурожаатга эътибор қаратишларини ва ҳақиқатни юзага чиқаришда ёрдам беришларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!