Қорақалпоғистондаги намойишларда қанча одам жароҳатлангани маълум бўлди

Қорақалпоғистондаги намойишларда қанча одам жароҳатлангани маълум бўлди

1-2 июль кунлари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, дея хабар берди Миллий гвардия Ахборот хизмати бошлиғи.

Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг 149 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйга жавоб берилган.

«Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор. Шу жумладан, жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам бор. Масалан, Миллий гвардия Қорақалпоғистон бўйича Қўриқлаш бошқармаси сафдори кўкрак қисмидан ўқдан жароҳатланган», — деди Даврон Жуманазаров.

Қолаверса, яна бир сафдор чап оёқ болдир суяк ёпиқ синиш жароҳатини, жиззахлик ва тошкентлик икки нафар сафдор бош мия очиқ жароҳатини олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!