Қорақалпоғистондаги МИБ ходимларига қаршиликлар

Қорақалпоғистондаги МИБ ходимларига қаршиликлар

Коммунал-тўловларни тўлашдан бош тортиб, Мажбурий ижро бюроси ходимларига қаршилик кўрсатаётган, уларни ҳақоратлаб, тан жароҳати етказадиган кишилар ҳам топилади.

Шу кунга қадар бюро ходимларига 2017 йилда 4 та, 2018 йил 1 та ҳолат бўйича қаршилик кўрсатилган, деб маълумот бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги МИБнинг Бошқарма катта инспектори Бегзод Хожамуратов “Истиқлол ва қонун”га. 

Бюронинг Тўрткўл тумани бўлими катта инспектори Х.Джуманиязов ўзига бекитилган “Марказобод” МФЙдаги уйларнинг бирида Н.Ш. томонидан қаршиликка учрайди. МИБ ходими 9 февралда фуқаронинг энергия ресурслари ускуналарини кўздан кечириб, унга 349 минг сўм қарздорлик ёзиб кетади. Талабнама бўйича белгиланган муддатда қарздорлик тўланмагач, МИБ ходими хонадонни электр энергиясидан ажратишга борганда, фуқаро Н.Ш. уларга қаршилик кўрсатади. Н.Ш. инспекторни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Н.Ш.га Маъмурий суднинг 12 апрел кунги қарори билан энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида жарима солинди.

Manba: kar24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!