Қорақалпоғистонда туман ИИБ бошлиғи хизмат машинасида 23 ёшли пиёдани уриб кетди. Йигит ҳалок бўлган

Қорақалпоғистонда туман ИИБ бошлиғи хизмат машинасида 23 ёшли пиёдани уриб кетди. Йигит ҳалок бўлган

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи машинаси 23 яшар йигитни уриб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати ушбу маълумотни Kun.uz мухбирига тасдиқлади.

Воқеа 22 июль куни соат 21:40лар атрофида содир бўлган. Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишловчи Р.М. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли, 95 482 VSF давлат рақам белгили автомобил «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» йўлининг 87-88 км.да ҳаракатланаётиб, Қораўзак тумани С.Камолов ОФЙда яшовчи 1997 йилда туғилган Н.А.ни уриб кетган.

ЙТХ натижасида Н.А. оғир тан жароҳати олиб, туман шифохонасида оламдан ўтган.

Ҳозирда Қораўзак тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!