Қорақалпоғистонда қор ёғди

Қорақалпоғистонда қор ёғди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва олтита туманида 24 декабрь тонгидан бошлаб ёғаётган қор сабабли жамоат транспортидаги 1400 та «Damas» машинаси ҳаракати ва туманлараро автобус қатновлари вақтинча тўхтатилди.

Қорақалпоғистон Транспорт вазирлиги матбуот котиби Захида Калжанованинг «Газета.uz»га маълум қилишича, «Damas» машиналари ўрнига «Shimbay Avto Trans «давлат унитар корхонасига тегишли 40 дан ортиқ автобуслар шаҳар ичида қатновга чиқарилган.

Йўловчиларнининг хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида туманлараро йўловчи ташувчи автобус ва микроавтобуслар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. «Агар қорлар ериб, йўллар очилса транспортлар ҳаракати қайта тикланади», — деди Захида Калжанова.

Cиноптик Ренат Султашовнинг фикрича, шанба куни тушки вақтгача қор ёғишда давом этади ва совуқ ҳаво 3−4 кун давомида сақланиб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!