Қорақалпоғистонда пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Қорақалпоғистонда пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

2019 йил 30 июнь куни соат 05:25ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани Ақманғит ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Ақманғит-Кегейли” йўлида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Нукус тумани Кўк-тау МФЙда яшаган 35 ёшли Жиенбай Бекмуратовни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада пиёда Жиенбай Бекмуратов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!