Қорақалпоғистонда «Кинокарвон» тадбирлари ўтказилмоқда

Қорақалпоғистонда «Кинокарвон» тадбирлари ўтказилмоқда

Қорақалпоғистонда «Кинокарвон» тадбирлари ўтказилмоқда

14-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Кинематография агентлиги жамоаси, таниқли санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари ва ижодкорлар иштирокида аҳоли билан мулоқотлар, концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ўтказилиб, миллий фильмлар намойишини Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этилиши белгиланган.

«Кинокарвон» тадбирлари доирасида «Тенгиз», «Танка», «Аму соҳили куйчиси. Бердақ», «Эл фарзанди», «Талваса», «Муҳаббат баҳори», «Аёл қалби», «Бир кунлик тўй», «101-рейс», «Меърос», «Пулинг бўлса» ва «Ватан остонасида» каби 15 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг намойишлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов, Ўзбекистон халқ артистлари Дилором Каримова, Абдуҳалил Мигноров, Матёқуб Матчонов каби йигирмадан ортиқ санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!