Қорақалпоғистонда илк марта пилладан йилига 3 маротаба ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди

Қорақалпоғистонда илк марта пилладан йилига 3 маротаба ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикасида 6 минг 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари 10 дан ортиқ йўналишларда самарали фаолият олиб бормоқда. Кўплаб хўжаликлар маҳсулот етиштиришдан уни экспорт қилишгача бўлган жараённи қамраб олган.

Қорақалпоғистонда жорий йилда деҳқон ва фермер хўжаликларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амал оширилди. Ҳудудда ўтган йили кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони 2 минг 800 тани ташкил қилган бўлса, жорий йилда улар 4 мингтага яқинлашди.

Жорий йилда Қорақалпоғистонда илк бор пилладан йилига 3 маротаба ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилиб, ушбу синов ўзининг ижобий натижасини берди. Биринчи ҳосилда 550 тонна, иккинчи ҳосилда 10 тонна, учинчи ҳосилда 47 тонна пилла етиштиришга эришилди.

Президентимизнинг 2018 йил 8 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ давлатимизнинг фахрий унвон, юксак орден ва медалларига сазовор бўлганлар орасида ана шу ютуқларга ўзларининг муносиб ҳассасини қўшиб келаётган инсонлар ҳам бор.

Қорақалпоғистон Республикасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирларда бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Нукус шаҳрида ташкил этилган Ҳосил байрамида эса барча туман ва шаҳарлардан келган соҳа ходимлари, мутахассислар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди. Байрам тадбирлари доирасида турли танлов ҳамда мусобақалар ташкил этилди.  

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!