Қорақалпоғистонда фожиа: бир киши ўлди, қолганлар касалхонада

Қорақалпоғистонда фожиа: бир киши ўлди, қолганлар касалхонада

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида жорий йилнинг 25 июнь куни Хоразм вилоятида яшовчи 45 ёшли Х.М. бошқарувидаги “LADA-Largus” автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи 55 ёшли И.К. бошқарувидаги “Mercedes-benz” юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, ағдарилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, “LADA-Largus ” автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси  60 ёшли Ф.М. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, шунингдек, яна бир йўловчиси 31 ёшли А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.     

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!