Қорақалпоғистонда фалокат: 29 ёшли эркак оғир аҳволда

Қорақалпоғистонда фалокат: 29 ёшли эркак оғир аҳволда

Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 3 август куни соат 22:00 да 34 ёшли М.П., Хўжайли тумани Дўстлик кўчасида кетаётганида, таниши 29 ёшли Д.Е., ни учратиб қолганида, Д.Е., бир кун олдин бўлиб ўтган воқеа туфайли бир маротаба юз қисмига ургандан жаҳли чиқиб, уйидан олган ошхона пичоғи билан Д.Е., ни қўрқитиб қўйиш мақсадида кўрсатиб, бир маротаба силтаган пайтида, Д.Е., нинг қорин соҳасига тиқиб олиб, ҳаёт учун хавфли бўлган «ОҒИР» тан жароҳати етказган.  

Натижада, Е.Д. олган тан жароҳати билан тиббиёт муассасага ёткизилган.  

Ҳодиса жойидан жиноят қуроли ҳисобланган 1 дона ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!