Қорақалпоғистонда «BOJALAR-TOUR» сайёҳлик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди

Қорақалпоғистонда «BOJALAR-TOUR» сайёҳлик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди

Қорақалпоғистонда яна бир сайёҳлик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда мамлакатимизга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида, 40 га яқин туристик хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар фаолият юритмоқда.

Бугун Нукус шаҳри Давлат хизматлари марказида таниқли хонанда Жаҳонгир Позилжонов «BOJALAR-TOUR» номли туристик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилишни мақсад қилганмиз»,- дейди Жаҳонгир Позилжонов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!