Қорақалпоғистонда 8 ёшли фожиали тарзда вафот этди

Қорақалпоғистонда 8 ёшли фожиали тарзда вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида тўй пайтида йўқолган 8 ёшли боланинг жасади канализация тешигидан топилди. Бу ҳақда ca-news.org сайти хабар берди.

Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, 19 январь куни Хўжайли шаҳрида яшовчи 2011 йилда туғилган бола онаси билан Антакия ресторанидаги тўйга борган. Кўп ўтмай онаси ўғлининг йўқолиб қолганини билган. Шу куни соат 18.30 да бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълум қилган.

Боланинг қандай қилиб тешикка тушганлиги рестораннинг хавфсизлик камералари томонидан тасвирга олинган. Ўша куни соат 23.30 да боланинг жасади чуқурдан чиқарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бола атроф қор бўлганли сабаб, сираниб кетиб тешикка тушиб кетган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!