Қорақалпоғистонда 5 нафар бемор коронавирусни енгди

Қорақалпоғистонда 5 нафар бемор коронавирусни енгди

Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43,  ёши кичиги эса  35 ёшда. Ҳудудлар кесимида олидиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан 2 нафардан, Самарқанд вилоятидан 1 нафар.

Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 133 та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, уларнинг 122 нафари соғайган эди. Эндиликда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 127 нафарга етди. Ҳозирда шифокорларимиз ушбу худудда даволанаётган 6 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

‼️Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!