Қорақалпоғистонда 14 июнь куни кузатилган бўрон 34 та уйнинг томини учириб юборган

Қорақалпоғистонда 14 июнь куни кузатилган бўрон 34 та уйнинг томини учириб юборган

Қорақалпоғистонда 14 июнь куни чанг ва туз аралаш кучли шамол кузатилди. Соат 20:32 дан 20:38 га қадар давом этган табиий офат оқибатида Нукус шаҳрида камида еттита бинонинг томи учиб тушгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

«Газета.uz»нинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига асосланиб хабар беришича, том учиб тушиши ҳолатлари Нукусда кўпроқ бўлган, бутун Қорақалпоғистон бўйича эса жами 34 тани ташкил этган.

Хусусан, Нукус шаҳрида 27 та, Хўжайли туманида 2 та, Шуманай туманида 4 та, Тахиатош туманида 1 та том учиб тушиши ҳолатлари қайд этилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!