Қорақалпоғистонда 13 ёшли фарзандини алдаб, уни бошқага сотаётган аёл ушланди

Қорақалпоғистонда 13 ёшли фарзандини алдаб, уни бошқага сотаётган аёл ушланди

Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 19 май куни 43 ёшли М.П., Беруний тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда Тўрткўл туманида яшовчи “Қундуз” исмли аёл ноқонуний равишда ўз фарзандини сотмоқчи бўлиб юрганлигини баён қилган ва унинг ушбу аризасига асосан шу куни соат 21:00 да Бернуий тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрткўл туманида жойлашган намунали уйда ижарада яшаб келаётган, 38 ёшли Қундуз К., ўзининг иккинчи фарзанди  вояга етмаган 13 ёшли Д.О., ни фуқаро С.Э., га 15.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса содир бўлган жойдан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ҳамда қолган 14.600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қундуз. К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!