Қорақалпоғистонда 1 қоп ун 110 000 сўмдан ноқонуний сотилгани аниқланди

Қорақалпоғистонда 1 қоп ун 110 000 сўмдан ноқонуний сотилгани аниқланди

Қорақалпоғистонда ҳар бир қопи 87 500 сўмдан сотилиши белгиланган ун 110 000 сўмдан сотилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Қорақалпоқ Дон маҳсулотлари” АЖ мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2018 йилдаги 731-сонли Қарори талабларига зид равишда, ҳар бир қопи 87 500 сўмдан сотилиши белгиланган 6 134 қоп ун маҳсулотларини 2018 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг июнь ойига қадар “Х” оилавий корхонасига 110 000 сўмдан ҳисоблаб, жами 674,7 млн. сўмга сотиб, 138 млн. сўм пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Қорақалпоқ Дон маҳсулотлари” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!