«Қора бозор»дагилар учун жазо оғирлашди!

«Қора бозор»дагилар учун жазо оғирлашди!

Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида.

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, валюта қимматликларини миқдоридан қатъи назар қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Илгари фақат анча миқдорда (энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача) ушбу ҳаракатларни амалга ошириш жиноят деб топилган.

Эндиликда, анча миқдорда валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади ва маъмурий жазо қўлланилмасдан тўғридан тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!