Қонликўлда эркак танишига шиша синиғи билан бир неча бор зарба берди

Қонликўлда эркак танишига шиша синиғи билан бир неча бор зарба берди

Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 09 июнь куни соат 18:30 да Қонликўл тумани "Жаңакалъа" овул фуқаролар йиғинида яшовчи 36 ёшли А.Т., таниши 30 ёшли Б.Д., билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтирган вақтида, ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал давомида А.Т., маст ҳолатда шу ерда турган ароқ шиша идишини синдириб, ушбу синган идиш бўлаги билан Б.Д., нинг қорин қисмига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳат етказган.

Натижада Б.Д., тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат Қонликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!