Қон босимини текширувчи лекопластир яратилди

Қон босимини текширувчи лекопластир яратилди

Калифорния университети тадқиқотчилари томонидан қон босимини мониторинг қиладиган лекопластир ишлаб чиқилди.

"Turon24.uz" нашрининг хабар беришича, унинг ишлаш принципи ультратовуш текширувининг ишлашига ўхшайди. Яьни лекопластир ичида ультратовуш чиқарувчи ва қайд қилиш имкониятига эга электроникалар бор. У тери остидаги артериал қон босимини, юрак-қон томир муаммоларини аввалдан аниқлашда кўмак беради.

Ультратовушли лекопластир оёқ, бўйин ва билак қисмига ёпиштирилган ҳолда синовдан ўтказилди. Шунингдек, инсон ҳаракатда бўлган ҳамда ҳаракатсиз ҳолатида текширилди. Натижа шуни кўрсатдики, лекопластир аниқлаган қон босими тонометр аниқлаган қон босимидан кўра аниқ.

Лекопластир орқали юрак ва ўпка касалликлари билан оғриган беморларни, шунингдек, жарроҳлик амалиётида бўлган беморларнинг қон босимидаги ўзгаришларни назорат қилишда фойдаланиш мумкин.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!