Қон босим касаллиги бор беморлар учун қайси ойлар хавфли?

Қон босим касаллиги бор беморлар учун қайси ойлар хавфли?

Иқтисодчи, блогер Отабек Бакиров ўз телеграм каналида аҳоли демографияси билан боғлиқ ўлим статистикаси маълумотлари билан бўлишган. Сўнгги икки йил йилнинг учунчи чорагида аҳоли орасида ўлим ҳолатлари кузатилиши мана иккинчи йилдирки мавсумга хос бўлмаган статистик рақамларни беряпти. 2020-2021 йилларнинг июль, август ҳамда сентябр ойларида ўлим статистик кўрсатгичлар мавсумга хос бўлмаган кўринишда "юқориламоқда".

Табиийки, кўпчилик буни коранавирус омили билан боғлайди. Тўғри бу бор гап, ўтган икки ёзда коранавирус тўлқини авж олмоқда. Аммо, ушбу йилдаги аномал иссиқ ҳаво омили аҳолининг бемор қатлам орасида ўлим ҳодисаларини келтириб чиқарган бўлиши ҳам мумкин. Лекин, бу жуда кичик салмоқга эга.

Куз-қиш ойлари бўлмиш ноябр-декабр ойлари жуда тез ўзгарувчан об-ҳаво ўзгаришларга хос даврдир. Бир-биридан кескин фарқ қилувчи иссиқ ва совуқ ҳароратли оқимлар, ёғинсиз кунлар ортидан, тез-тез ёғингарчиликнинг кузатилиши ҳаводаги атмосфера босимининг кескин ўзгаришлари фонида юз беради. Бунда қон босим касаллиги бор беморлар кўп жабр кўришади. Қон босими динамикасини маълум бир мувозанатда ушлаб туриш учун турли озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолидан тийилган беморлар ҳам бу мавсум оралиғидан жуда қийинчилик билан ўтиб олишади. Азалдан шундай бўлиб келган. Шунинг учун йилнинг тўртинчи чорагида олдиндан ўлим ҳодисалари иқлим омили сабаб бошқа чоракка нисбатан юқори бўлиб турган.

Келгусида медицина тармоғида Ўзгидромет билан ҳамкорликда атмосфера босимининг кескин ўзгаришлари, унинг кутилажак қийматларини олдиндан прогноз қилган ҳолда қон босими мавжуд беморларга консултация бериш тармоғи жорий қилинса ёмон бўлмасди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!