Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

📱Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 01B822KB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланиб, пиёдани туртиб юборганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Суриштирувлар давомида пиёда тан жароҳати олмаганлиги маълум бўлди.

📹 Видео Тошкент шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!