Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

🚘Ижтимоий тармоқда "Nexia 3" русумли, давлат рақам белгиси ечиб олинган, автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат давомида, рухсат этилмаган антенна ўрнатиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

📹Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Nexia 3" русумли, 01 P 903 QB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган Д.Ч. эканлиги аниқланди, ҳайдовчига нисбатан қоидабузарликлари юзасидан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, траснпорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!