Қодиров асир украиналик миллатчиларни Чеченистонга “олиб кетди”

Қодиров асир украиналик миллатчиларни Чеченистонга “олиб кетди”

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров автобусда “Азовсталдаги” асир миллатчиларни “олиб кетгани” акс этган видеони чоп қилди.

Роликда “Азов” миллатчи бўлинма жангарилари қандай қилиб Рим папаси ва бошқа етакчилардан ёрдам сўрашгани ҳақида сўз боради. Кейин уларнинг охир-оқибат беркиниб ётган жойларидан чиқиб, таслим бўлишгани акс этган.

Сўнгра видеода гўёки Қодиров уларни лезгинка садолари остида МАЗ автобусида олиб кетаётганини кўриш мумкин.

“Мен огоҳлантиргандим ахир”, - дея ёзган Қодиров видео остида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!