Қобулда портлаш содир бўлди

Қобулда портлаш содир бўлди

Портлаш турар жойга келиб тушган ракета натижасида рўй бергани айтилмоқда.

Афғонистон пойтахти Кобулнинг Ширпур туманида портлаш рўй берди. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакили Абдулнафи Такур маълум қилди.

Таъкидланишича, портлаш турар жойга келиб тушган ракета натижасида рўй берган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ бу портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмаган. Кобул аҳолиси эрталаб шаҳарда бир нечта портлаш овозини эшитишганини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!