Қизиқ! Хитой ёнида кучли бомба яширинган экан. Аммо бу Россия ёки АҚШники эмас

Қизиқ! Хитой ёнида кучли бомба яширинган экан. Аммо бу Россия ёки АҚШники эмас

Хитой оммавий ахборот воситалари Япония камида 6 минг атом бомбаси тўпланганини хабар қилишди.

Журналистларнинг сўзларига кўра, қуёш мамлакати бу бомбаларни бир неча йиллар давомида яширинча тўплашга муваффақ бўлган. Ядро ёқилғиси Япония томонидан атом электр стантсиялари тармоғини ривожлантириш баҳонасида ишлаб чиқарилган.

Маълум бўлишича, агар керак бўлса, япон мутахассислари камида яна 6 мингта атом бомбасини ишлаб чиқариши мумкин экан.

Қайд этиш керакки, Иккинчи Жаҳон урушидаги мағлубиятдан сўнг, Япония томони тўлақонли қуролли кучларга эга бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Ўшандан бери мамлакат мудофаа кучлари томонидан ҳимоя қилинмоқда.

Бироқ ҳарбий мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай мақом узоқ вақтдан бери Япония томонига маъқул келмаяпти.

Таъкидланишича, мамлакат ўзининг ҳарбий салоҳияти жиҳатидан дунёда биринчи ўнталикка киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!