“Қизимга уйлансанг, 300 та чўчқа бераман!”

“Қизимга уйлансанг, 300 та чўчқа бераман!”

Хитойлик фермернинг қизи Чжан Чжиюань университетни 3 йил олдин тамомлаб, отасига ёрдамлашиш учун уйга қайтиб келади, дея хабар берди “belnovosti.by”.

Намунали қиз фермада ишлаш дунёдаги энг оғир ва энг фахрли ишлардан бири эканлигига ишонади.

Чжан, шунингдек, университетда олган билимларидан чўчқа боқишда ҳам фойдаланмоқда.

Аммо қизнинг ота-оналар ва барча қариндошлари Чжан университетда ўқиганлиги сабабли ўз ҳаётини бу ишга сарфламаслиги керак деб ҳисоблашмоқда.

Қиз деярли ҳар куни эрталабдан то кечгача ота-онасига хўжаликдаги чўчқаларга ғамхўрлик қилишга ёрдам беради. Уйдан узоқлашмайди. Шу боис қизнинг қўлини сўраб келувчилар ҳам деярли йўқ.

Шу боис қизнинг отаси хавотирга тушиб совчиларга жуда саховатли мукофот бермоқчи: севикли қизига уйланган кишига камида 300 та қора чўчқа беришини маълум қилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!