Қизилтепада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Қизилтепада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги Оқработ МФЙда жойлашган фуқаро Н.Ҳ.га тегишли хонадонда тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ва газ хисоблагич ускунасиз 1 дона иситиш печи, 1 дона газ плитаси орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиб, Навоий вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига жами 6 115 353 сўмлик моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Ўз ҳаракатларини ноқонуний эканлигини тушунган Н.Ҳ. 28.11.2018 йилда Навоий вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига етказилган 6 115 353 сўм зарарни тўлиқ қоплаган.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан 04.12.2018 йилда Н.Ҳ.га нисбатан МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари, яъни 1 013 650 сўм миқдорида жарима қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!