Қисман сафарбарликдан сўнг Россияни тарк этганлар сони 700 мингга етди

Қисман сафарбарликдан сўнг Россияни тарк этганлар сони 700 мингга етди

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин 700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этди. Улардан 200 минг нафари Қозоғистонга жўнаб кетган. Бу ҳақда хорижий ОАВларга таяниб Даракчи хабар бермоқда.

"Сафарбарлик бошланганидан бери деярли 1 миллион одам Россияни тарк этди",- дейди Кремлнинг ҳисоб-китобларидан хабардор манба. Ҳукуматга яқин яна бошқа шахсларнинг аниқлик киритишича, гап 600-700 минг россиялик ҳақида кетмоқда.

Бироқ Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати чегара хизматидан бу борада ҳали бирор аниқ жавоб олинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!