Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қандай қилиб барқарор ўсишга эришиш мумкин ?

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қандай қилиб барқарор ўсишга эришиш мумкин ?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари халқаро тажриба асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қандай қилиб барқарор ўсишга эришиш мумкинлигини таҳлил қилди.

2022 – 2026 йиллар учун мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳар йили 5 фоиз ўсишни та'минлаш кўзда тутилган.

Тадқиқот давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда узоқ муддат мобайнида жадал ривожланишга эриша олган мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди.

Мамлакатларни саралашда қуйидаги мезонлар асос қилиб олинди: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 5 йил давомида камида 5 фоиз ўсишга эришиш; қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги киши бошига минимал ҳисобда 7806,8 АҚШ долларини ташкил этиши; қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат 5 миллиард АҚШ долларидан кам бўлмаслиги лозим.

Натижада ўтказилган таҳлил асосида 4 та мамлакат ва уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш энг жадал ривожланган даврлар аниқланди:
Чили (1984-1998 йиллар),
Корея Республикаси (1971-1977 йиллар),
Нидерландия (1970-1982 йиллар)
Саудия Арабистони (1971-1977 йиллар ва 1980-1992 йиллар)

Ушбу мамлакатларда амалга оширилган чора-тадбирлар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ: савдонинг эркинлаштирилиши ва халқаро ҳамда минтақавий савдо битимларига қўшилиш; давлатнинг қишлоқ хўжалигидаги роли чекланиши; “ишлаб чиқаришнинг қиёсий харажатлари” асосида экспортга йўналтирилган тармоқларни қўллаб-қувватлаш; қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларида инфратузилмаларни ривожлантириш; аграр тармоқда ҳудудий ихтисослашувни ривожлантириш ва бошқалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!