Қишда бензинни қандай тежаш кераклигини биласизми?

Қишда бензинни қандай тежаш кераклигини биласизми?

Қиш-қировли кунларда машиналар бензинни кўпроқ ёқади, сабаблар кўп: моторни узоқ қиздириш, йўлларнинг аҳволи, машина мойининг ёпишқоқлик даражаси ва ҳоказолар. Бундай вазиятда қандай иш тутиш, ёнилғи сарфини камайтириш бўйича «За рулём» журнали экспертлари маслаҳат беришди.

Демак, экспертларнинг фикрича, машина кузовини қордан тозалаб бўлгунча моторни қиздириб олиш кифоя, ҳаракатланишни эса кескин қўзғалиш билан бошламаган маъқул. Машинани эринмасдан, қордан яхшилаб тозаланг,  шунда ҳам уловингиз енгиллашади, ҳам ҳаво оқими қаршилиги камаяди.

Совуқ кунларда машина моторига ёпишқоқлик даражаси паст мой қуйинг, шунингдек, шиналардаги ҳаво босимини назоратдан қочирманг: совуқда пасайиб кетган бўлиши мумкин, босимнинг камайиши эса, маълумки, ишқаланиш кучини ошириб ёнилғининг ортиқча сарфига олиб келади.

Ҳайдовчилардан қишда машинадаги ортиқча барча нарсалардан, жумладан, машина томидаги юкхонадан воз кечиши мақсадга мувофиқ. Унутманг, машинага қўшимча юк — қўшимча ёнилғи сарфи, дегани. Қолаверса, қишда машинани бошқариш усулини ҳам ўзгартириш, жойдан кескин қўзғалмаслик, тезликдан тезликка силлиқ ўтиш каби маслаҳатлар берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!