"Қиш ғамини ёзда ейиш керакми?!"

"Қиш ғамини ёзда ейиш керакми?!"

Жазирама кунларда кўпчилик “жон сақлаш учун” совуқроқ жойни излаганда, ақлли инсонлар уйини қиш изғиринига тайёрлаш билан банд бўладилар.

Ўтган қиш мавсумида радиаторларингиз қайноқ бўлса ҳам, қўшимча иситиш мосламаларидан фойдаланганингизда ҳам уйингиз исимадими? Демак, хонадонингизни теплоизоляция қилишингиз керак.

Теплоизолация турлари

Ташқи – одатда кўпчилик ташқи иссиқлик изолациясидан фойдаланади. Уйни ташқи томондан теплоизоляция қилиш ичкаридаги ҳароратни ушлаш билан биргаликда, хоналар ҳажмига таъсир кўрсатмаслиги билан ҳам қулайдир;

Ички – ички теплоизоляция уйнинг иссиқлик кўрсаткичларини ошириш, моғордан сақлашга ёрдам беради. Aммо одатдан хонадонлар ташқи томондан теплоизоляция қилинади. Бунинг имкони бўлмаганда, масалан, агар сиз кўп қаватли хонадонларда яшасангиз ташқи изоляциядан фойдалана олмайсиз.

Теплоизоляция учун материал танлаш

Сизга таклиф этилаётган маҳсулотни маълум талаблар асосида танлаш тўғри қарор бўлади:

* Aввало, маҳсулотларнинг хизмат қилиш муддатига эътибор беринг. Ушбу муддат 30-50 йилгача бўлиши лозим;

* Экологик тоза маҳсулот танлашга ҳаракат қилинг. Aйниқса ички изолацияда ушбу жиҳат муҳимдир;

* Теплоизолация самарадорлиги маҳсулот хусусиятлари ва материалнинг қалинлигига боғлиқ.

Яъни, иссиқлик ўтказувчанлиги қанча паст бўлса, материал шунчалик ингичка бўлади.

Иссиқлик изоляцияси учун маҳсулот турлари

Минвата ва стекловата – иссиқлик изолация маҳсулотлари орасида етакчи ўринда турувчи минерал тола юқоридаги барча талабларга жавоб беради. У қаттиқ плиталар ёки рулонли лента шаклида сотувга чиқарилади. Минерал тола уйнинг деворлари ва шифт изоляцияси учун айни муддао, хизмат қилиш муддати эса 90 йил.

Шиша тола эса тахминан 25-30 йил хизмат қилади. Aммо каламуш, сичқонлар каби кемирувчилардан энг яхши ҳимояни таъминлайди. Aсосида шиша бўлган иситгичлар мукаммал шовқин ва иссиқлик изоляцияси кўрсаткичларига эга.

Пенопласт - уйни изоляциялаш учун полистиролли материалларнинг иккита туридан фойдаланишади: кўпикли ва экструдировка қилинган пенополистрол. Пенопластлар бюджет тоифасидаги синтетик изолятор бўлиб, ҳар хил қалинликдаги плиталардан иборат. Aммо синтетик маҳсулот бўлгани сабабли ундан ташқи изоляцияда фойдаланган маъқул.

Эковата - ушбу материал экологик жиҳатдан тоза, чунки у целлюлоза саноати

маҳсулотларидан тайёрланади. Унга ёнувчанликни камайтирувчи антисептик ва ёнғинга қарши восита ҳам қўшилади. Қурилиш материаллари бозорида эковата янги маҳсулот бўлганига қарамай, у машҳурликка эришди. Хизмат муддати 50 йил.

Пенополиуретан – бу синтетик материал иссиқликни яхши ушлайди, аммо қисқа хизмат муддатини ўз ичига олади - 20-25 йил.

Биз юқорида энг кўп фойдаланиладиган ва нисбатан сифатли теплоизолация маҳсулотларини санаб ўтдик. Энг тўғри танловни амалга оширасиз, деган умиддамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!