Қирқ минг мўғулни Исломга киришига сабабчи бўлган хосиятли ит

Қирқ минг мўғулни Исломга киришига сабабчи бўлган хосиятли ит

Насронийлар мўғул қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли уларга даъват йўлини очиб берар эди. Бир куни мўғулларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси ташриф буюрди.

Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёмон сўзларни гапира бошлади. Ўша ерда бир ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчининг сўзларини тингларкан, ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнаб ташлади. Қийинчилик билан уни қутқариб олишди. Шу ерда ҳозир бўлганлардан бири:

– “Итнинг бундай қилиши мусулмонлар пайғамбари ҳақида айтган гапинг учун бўлди”,- деди. Насроний:

– “Йўқ, бу ит қайсар ит экан. Қўлим билан ишора қилаётганимни кўриб, мени уради деб ўйлади ва шунинг учун менга ташланди”,- деди.Итни яна боғлаб қўйишди.

Сўнгра насроний яна Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги ҳақорат гапларини бошлаган эди, ит боғланган арқонини тишлари билан  узиб, насронийнинг бўйнига ташланди ва у бадбахтнинг кекирдагини узиб ташлади. Шу ондаёқ насроний жон таслим қилди.

Ушбу ибратли ҳодиса сабаб, қирқ мингта мўғул Ислом динини қабул қилишди.

Бу воқеани Аллома ибн Ҳажар Асқалоний “Ад-Дурарул камина” номли китобида келтирган.

Қудратуллоҳ Сидиқметов,

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!