Қиролича Елизавета II ва Филипп коронавирусга қарши эмланди

Қиролича Елизавета II ва Филипп коронавирусга қарши эмланди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва унинг эри, Эдинбург герсоги Филипп 9 январь куни COVID-19 га қарши эмланди, деб хабар берди The Guardian Букингем саройининг баёнотига асосланиб.

Қироллик жуфтлиги Виндзор қалъасида эмланди. Улар ушбу қалъада мамлакатда жорий қилинган локдаунни ўтказиши кутилмоқда.

"Guardian"нинг таъкидлашича, Букингем саройи камдан кам ҳолларда Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғининг соғлиғига оид масалаларни оммага ошкор қилади.

Нашрнинг маълум қилишича, оғир эпидемиологик вазият туфайли Елизавета II ва унинг эри Сандригем саройидаги анъанавий оилавий йиғилишни тарк этиб, Виндзор қасрида Рождество байрамини нишонлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!