Қиролича Елизавета II қироллик вазифаларининг бир қисмини шаҳзода Чарльзга ўтказади

Қиролича Елизавета II қироллик вазифаларининг бир қисмини шаҳзода Чарльзга ўтказади

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўз вазифаларининг бир қисмини Уэльс шаҳзодаси Чарльзга ўтказади. Daily Mail хабарига кўра, Букингем саройи томонидан эълон қилинган монархнинг вазифалари рўйхатига ўзгартиришлар киритилган.

Ушбу рўйхатга 10 йил ичида биринчи марта тузатишлар киритилди.

Қиролича ҳали ҳам давлат ва миллат бошлиғи бўлиб қолган. Илгари монархнинг давлат раҳбари сифатидаги вазифалари рўйхатига парламентнинг янги сессияларини очиш, бош вазирни тайинлаш, давлат ташрифлари каби 13 банд киритилган эди.

Энди, аниқ формулалар ўрнига, "қиролича бир қатор дипломатик ва парламент вазифаларини бажаради", шунингдек, у фақат "Қиролликнинг чет эллик меҳмонларини қабул қилади" деган ноаниқроқ маълумотлар эълон қилинди.

Миллат раҳбари сифатида Елизавета II ўз вазифаларини “керак бўлганда” бажаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!