Қиролича Елизавета II Brexit санасини маълум қилди

Қиролича Елизавета II Brexit санасини маълум қилди

Бирлашган Қироллик қироличаси Елизавета II мамлакат ҳукумати Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши (Brexit) 31 октябрда бўлишини ва Иттифоқ билан келгусидаги ҳамкорлик ҳақида маълум қилди.

Қироличанинг сўзларига кўра, янги келишув бўйича ўзаро ҳамкорлик ва эркин савдо муносабатлари белигиланади.

"Европа Иттифоқидан чиққанимиздан сўнг вазирларимиз балиқчилик, қишлоқ хўжалиги ва савдо борасида янги тартибларни жорий қиладилар", деди Елизавета II.

Шунингдек, қиролича Британия ҳукумати Европада илм-фан, космосни ўрганиш соҳасини ривожлантиришга ҳар доим тайёр эканини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!